Қирғизистонда коронавирус тарқалиши секинлаша бошлади

None
None
BISHKEK. KABAR-Kazinform - Ушбу ҳафтада Қирғизистонда корнавирус инфекцияси тарқалиши секинлаша бошлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Бек Бектурғанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Kabar агентлигига асосланиб.

Унинг сўзларига кўра, бир ҳафта олдин ҳар куни 1100-1200 киши вирус юқтирган бўлса, ўтган ҳафта 970-990 киши юқтирган.

«Касаллик даражасининг пасайиши август ойнинг ўртаси ёки охиригача давом этади деб умид қиламиз. Албатта эмлаш муҳим рол ўйнайди. Ҳозир эмлаш ишлари авжида. Одамларни эмланиш ва вакцина ҳақида ёлғон ахборотларга ишонмаслликка чақирамиз. Агар одамларнинг ҳаммаси эмланса, COVID-19нинг кейинги 4-5 тўлқинларни бемалол енгишимиз мумкин. Биз октябрга қадар аҳолининг 70 фоизини эмлашни режалаштирмоқдамиз «, - деди у.


Сўнгги хабарлар