Қирғизистон 1 майдан чегарада ПЗР тести ва вакцина паспортини талаб қилмайди

None
None
BİSHKEK. Kazinform – Қирғизистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши ва унинг оқибатларига қарши курашиш бўйича тезкор штаб қарори қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform Кабар агентлигига таяниб.

Вазирлар кабинети раисининг ўринбосари Эдил Байсалов тезкор штабнинг навбатдаги йиғилишини ўтказди.

Натижада 2022 йил 1 майдан бошлаб мамлакат давлат чегарасини кесиб ўтувчи Қирғизистон ва чет эл фуқароларидан ПЗР тести ва вакцина паспорти талаб қилинмайди.

Бундан ташқари, Қирғизистон Республикаси Вазирлар кабинетининг навбатдаги йиғилишига Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг 2020 йил 22 мартдаги №93 қарорини (Фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида) ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида қарор лойиҳаси киритилади.

Сўнгги хабарлар