КХШТ давлатлари афғон наркотикларига қарши операция ўтказади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (KХШТ) давлатлари афғон наркотикларига қарши операция ўтказади. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Нурдилда Ораз маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон раислигида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича ваколатли органлари раҳбарларининг мувофиқлаштирувчи кенгашининг 23-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россиянинг гиёҳвандликка қарши кураш идоралари раҳбарлари иштирок этди. Учрашувда 2021 йилдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, ҳамкорликни янада ривожлантириш йўллари белгилаб олинди. Қозоғистон ички ишлар вазири ўринбосари Aристанғани Заппаров Aфғонистондаги вазиятга минтақада «афғон афюн»и экспортининг ўсиши мумкинлиги сабабли ташкилотга аъзо мамлакатлар хавфсизлигига таъсир етувчи энг долзарб муаммолардан бири сифатида эътиборни қаратди», - деди Нурдилда Ораз ҚР ИИВ матбуот платформасида ўтказилган брифингда.

Унинг қайд этишича, 2021-2025 йилларга мўлжалланган Коллектив хавфсизлик шартномасига аъзо давлатларнинг наркотикларга қарши кураш стратегиясини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган. «Канал Гранит Бастион» субминтақавий гиёҳвандликка қарши операция натижалари юқори баҳоланди. Махсус операция «афғон афюни»ни Марказий Осиё орқали олиб ўтишнинг «шимолий йўналиши»да, шунингдек, Кавказ-Қора денгиз йўналишида ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар чегараларининг бошқа қисмларида ўтказилди.

Биргаликда олиб борилган ишлар натижасида 773 гиёҳвандлик жинояти фош этилди. 5,5 тоннадан ортиқ наркотик моддалар, жумладан, 5 килограммга яқин опий, 13 килограмм гашиш, 12 килограмм героин, 5 тонна марихуана, 22 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳванд моддалар мусодара қилинди», — деди у.

Расмийнинг сўзларига кўра, ҳамкорлик йўналишларидан бири ахборот-телекоммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши биргаликдаги ҳаракат ва интернетда гиёҳванд моддаларни тарғиб қилишга қарши курашдир.

«Шунингдек, «Канал» гиёҳвандликка қарши операциянинг уч босқичини ўтказишга қарор қилинди. Биринчи босқич Қирғизистон Республикасида Халқаро мувофиқлаштириш штаб-квартирасини жойлаштириш билан «Канал-иккинчи тўсиқ» деб номланади; Иккинчи босқич Россия Федерациясида «Канал-Невский қалқони», учинчи босқич Беларусь Республикасида «Канал-Неман» номи остида ўтказилади, – дейди Нурдилда Ораз.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар