Қазгидромет: келаси ҳафтада об-ҳаво илиқроқ бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» гидрология департаменти директори Дидар Жанибекўғли апрель ойига об-ҳаво маълумотини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Қазгидромет» вакили апрель ойининг ўрталаридан бошлаб ҳаво ҳарорати ўзгариб туради.

«Келгуси ҳафтадаги об-ҳаво прогнозига келсак, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе, Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Қарағанди, Шарқий Қозоғистон, Павлодар вилоятларида кундузги ҳарорат +15, +20 даражага, баъзи жойларда +23 даражагача кўтарилади ва кечаси +3, +5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Бу қорни эритиш жараёнини янада кучайтириши, музли ҳалқаларни ҳаракатланиши ва сув сатҳини кўтариши мумкин», - деди синоптик. Бу исиниш апрель ойининг қолган қисмида ҳам давом этади, аммо орада куннинг кескин совиши бўлиши ҳам мумкин.

«Апрель ойининг иккинчи ва учинчи чорагида ушбу ҳудудларда ҳаво ҳарорати кундузи +5, +10 даражага, кечаси +10 даражага кўтарилишини кутмоқдамиз. Бироқ, апрель ойида ўзгариб турадиган об-ҳаво туфайли баъзи кунларнинг кескин совишини кутмоқдамиз. Хусусан, кундузги ҳарорат +3, +8 даражагача пасаяди, кечаси эса 0, -9 даражага пасайиши кутилмоқда», - деди синоптик.

Сўнгги хабарлар