Қасим-Жомарт Тоқаев: Вакцинация масаласида асоссиз ваҳима кўтарилмаслиги лозим

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Соғлиқни сақлаш вазири ва вилоят ҳокимларига аҳолини оммавий эмлаш масаласига алоҳида эътибор қаратишларини топширди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Нафақат Соғлиқни сақлаш вазири, балки барча ҳокимлар оммавий эмлаш жуда муҳим масала эканлигини ҳисобга олишлари керак. Фуқароларни эмлаш учун жуда жиддий, пухта ўйланган режа керак. Асоссиз ваҳима қўзғатмаслик учун, бу соҳада кўплаб нюансларни ҳисобга олиш керак. Эмлаш эпидемиологик вазиятни яхшилаши керак. Олдинда жуда кўп ишлар бор», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар