Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Суҳбат чоғида давлатлар раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар. Президентлар икки давлат ҳукуматлари раҳбарияти даражасидаги музокаралар жараёнини фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-транзит, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилди. Минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Сўнгги хабарлар