Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти билан телефон орқали суҳбатлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда расмий сайти.

Давлатлар раҳбарлари бир-бирини барча мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ҳайити байрами билан табрикладилар ва қардош қозоқ-турк халқларига равнақ тилади.

Суҳбат давомида томонлар икки давлат ҳукуматлари томонидан COVID-19га қарши курашда кўрилаётган аниқ чораларни муҳокама қилишди. Ражаб Таййип Эрдоған Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Ражаб Таййип Эрдоғанга инсонпарварлик ёрдами сифатида кўрсатган ёрдами ва шахсий ҳимоя воситалари учун миннатдорчилик билдирди. Икки давлат раҳбарлари ушбу соҳада яқин ҳамкорликни давом эттириш ниятларини яна бир бор тасдиқладилар.

Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар, Қозоғистон-Туркия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Суҳбат якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президентини Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.
Сўнгги хабарлар