Қасим-Жомарт Тоқаев Президент кадрлар резервига олинган 300 ёш билан учрашув ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ақордада Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент кадрлар резервига қабул қилинган 300 нафар ёшлар билан учрашув ўтказмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Таъкидлаб ўтамиз, бултур инаугурация маросимида Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент кадрлар резерви ташкил этилишини маълум қилганди. Август ойи охирларида Қ.Тоқаев Фармонига биноан ҚР Президенти қошидаги Ёш кадрлар резерви бўйича миллий комиссия таъсис этилди. Сентябрь ойида Президент кадрлар резервига аризалар қабул қилиш бошланди.

Президент кадрлар резервига 300 нафар қозоғистонлик ёш мутаҳассислар конкурс асосида қабул қилинди. Уларнинг ўртача ёши – 31.

Лойиҳа ғолибларининг тўлиқ рўйхати билан Президент ёшлар кадр резерви расмий сайтида танишиш мумкин.

Муаллиф: Марлан Жиембай




Сўнгги хабарлар