Қасим-Жомарт Тоқаев Ислоҳотлар бўйича олий кенгаш йиғилишини ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ислоҳотлар бўйича олий кенгаш йиғилишини ўтказди, деб хабар беради Ақорда.

Йиғилиш молия секторини ривожлантириш консепциясини муҳокама қилиш билан бошланди. Мазкур масала юзасидан Ислоҳотлар бўйича олий кенгаш раисининг ўринбосари сэр Сума Чакрабарти, Молия бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова маъруза қилди.

Президент таклиф этилаётган усулларни умуман қўллаб-қувватлади ва марказий банкларнинг блокчейн технологияси ва рақамли валюталаридан фойдаланиш ва жорий этиш истиқболларига эътибор қаратди.

«Бу йўналиш нафақат молия тизимининг келажагига «футуристик» ёндашув, балки амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳадир. Кўпгина мамлакатлар аллақачон ўзларининг рақамли валюталарини амалда синаб кўришни бошладилар. Уларнинг хизматлари учун экотизим ишлаб чиқилмоқда ва қурилмоқда. Биз институтларимизни янги шароитларга мослаштиришга тайёр бўлишимиз керак»

, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Шу билан бирга, Давлат раҳбари молиявий пирамидаларга қарши курашиш вазифаларига ҳам тўхталди. Келтирилган статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг беш ойи давомида бундай ташкилотлар 17 мингдан ортиқ ҳиссадорларнинг умумий қиймати 27 миллиард тенгедан ортиқ мулкини эгаллаб олган.

«Молия сектори концепцияси доирасида молиявий пирамида белгиларига эга бўлган ташкилотларни эрта аниқлаш, тезкор чора кўриш, молиявий фирибгарлар тўғрисида фуқароларнинг ҳисобот беришини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни киритиш зарур»

, — деди Президент.

Қосим-Жомарт Тоқаев навбатдаги муҳим вазифа – банклар томонидан иқтисодиётнинг реал секторини фаол кредитлаш чораларини кўриш эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у бу борадаги бир қатор муаммоларга эътибор қаратиб, молияни тартибга солувчи органларга ушбу муаммога алоҳида урғу бериш ва уни ҳал этиш йўлларини таклиф этиш бўйича топшириқлар берди.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари Миллий банк ва Ҳукуматнинг ҳаракат механизмларини корхоналарни, айниқса, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтириш жуда муҳим вазифа эканини таъкидлади.


Учрашувда мамлакатда хавфсиз атом ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борадаги ишлар юзасидан Энергетика вазири Болат Ақшолақов ва «Самруқ-Қазна» акциядорлик жамияти раиси Алмасадам Сатқалиев маъруза қилди.

Президент бунга мисол сифатида МАГАТЭ маълумотларини келтирди. Шунга кўра, дунёдаги энергия манбаларининг 10 фоизи Атам энергияси улушига тўғри келиши айтилди. Бу тармоқ кўмир (36,7%), газ (23,5%) ва гидроэнергетикадан (16%) кейин тўртинчи ўринда туради.

«Атом энергетикаси кам углеродли электр энергиясининг умумий ҳажмининг учдан биридан кўпроғини ишлаб чиқаради, бу эса йиллик углерод чиқиндиларини тахминан 2 миллиард тоннага камайтиради. Бу 400 миллион автомобил чиқиндиларига тенг. Атом энергетикасининг келажагига келсак, турли омиллар таъсирида ноаниқлик даражаси жуда юқори. Бироқ, ҳозирги энергетика инқирози ва энергия ресурслари нархларининг ўзгарувчанлиги шароитида «тинч атом»дан фойдаланиш масаласи кўплаб ҳукуматларнинг кун тартибига киритилгани аниқ. Геосиёсий вазиятнинг кескинлиги сабабли Халқаро энергетика агентлиги Европа Иттифоқи давлатларини барча АЭСларнинг ёпилишини кечиктиришга чақирди»

, — деди президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев ҳозирда дунёнинг 32 давлатида 440 дан ортиқ ядро реакторлари мавжудлигини, 20 га яқин давлат ўз ҳудудида АЭС қуриш имкониятини кўриб чиқаётганини таъкидлади. Улар орасида Қозоғистондан ташқари Чили, Индонезия, Жазоир, Филиппин, Эфиопия, Сенегал ва бошқа давлатлар бор.


Бундан ташқари, Президентнинг сўзларига кўра, технология етказиб берувчиларнинг қисқача рўйхатини аниқлаш ва нарх мезонларидан ташқари технологияларнинг ишончлилигига урғу бериш муҳим.

Қасим-Жомарт Тоыаев таълим олиш ва ишлаб чиқариш малакасига эришиш жуда муҳим, деди.

«Бошқача айтганда, биз келажакда малакали физиклар, атом соҳасида кадрлар, муҳандис-техник мутахассислар тайёрлашимиз керак. Мутлақо янги ўқув-ишлаб чиқариш базасини яратиш зарур»

, — деди Давлат раҳбари.

Президент Туркиянинг «Аккую» АЭС қурилиши тажрибасини ҳар томонлама ўрганиш бўйича топшириқ берди.


Кун тартибидаги охирги масала миграция сиёсатини такомиллаштиришдир. Шу мавзуда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маъруза қилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев бу масалани тушунтириб, халқимиз иқтисодий тараққиёти ва интеллектуал салоҳиятини юксалтираётган самарали меҳнат миграциясининг аҳамиятига эътибор қаратди.




Сўнгги хабарлар