Қарағанди вилоятида кончилар ва металлурглар имтиёзли кредит асосида уй-жой билан таъминланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қарағанди вилоятида кончилар, металлурглар ва ёш мутахассислар имтиёзли кредит асосида уй-жой билан таъминланади. Бу ҳақда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисидаги ҳисоботида вилоят ҳокими Женис Қасимбек маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳокимият «Отбаси» банки билан биргаликда махсус ҳудудий дастур ишлаб чиқди. У орқали кончилар ва металлурглар, турли соҳаларда меҳнат қилаётган ёшлар имтиёзли кредит асосида уй-жой билан таъминланади. Бундан ташқари, йил охиригача Қарағанди вилоятида мингдан ортиқ оила ижара ва кредит уйлари билан таъминланади», - деди Женис Қасимбек.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, вилоятда жорий йил охиригача 650 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилади.


Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар