Канадада 49 даража иссиқ туфайли юздан ортиқ одам вафот этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Канаданинг ғарбий қисмида мисли кўрилмаган иссиқлик юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Британия Колумбияси провинциясида тўрт кун давомида ҳарорат кўтарилиб, сешанба куни шаҳарлардан бирида цельсий бўйича 49,5 даражага етди.

Фақатгина Ванкуверда (провинциянинг энг йирик шаҳри) жума кунидан бери иссиқлик уришидан 130 киши ўлгани ҳақида хабар берилган. Ўлганларнинг аксарияти қариялар ва сурункали касалликларга чалинган одамлардир.

Канадада мисли кўрилмаган иссиқ ҳаво ҳарорати + 46 ° C дан ошиб, 80 йиллик рекорд ўрнатди.

Охирги марта бундай иссиқлик 1937 йилда Саскачеван провинциясида қайд этилган.

Аввалроқ, АҚШ Миллий Об-ҳаво хизмати (НWС) Вашингтон ва Орегон штатлари бўйлаб, шунингдек Калифорния ва Айдахо штатларининг кўплаб жойларида кучли жазирама бўлиши ҳақида хабар берган эди.

Мутахассислар ҳароратнинг кескин кўтарилишини АҚШнинг шимолий-ғарбий қисми ва Канаданинг айрим қисмлари устида пайдо бўлган юқори босим зонаси билан изоҳлашади.


Сўнгги хабарлар