Қадимий Туркистондаги қазилма ишлари: Ноёб шарқона бозор топилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Олимлар қадимий Туркистондаги қазилма ишлари пайтида ноёб шарқона борорни топдилар. Бу ҳақда Қозоғистон илмий-тадқиқот маданият институти матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Институт ходимлари кашф этилган ноёб шарқ бозори қадимий шаҳарда бир неча асрлар давомида фаолият юритганлигини таъкидлади.

«XYIII-XIX асрлар Туркистон тарихи билан боғлиқ ёзма ва картографик манбаларда бир неча асрлар давомида шаҳарнинг фаол ижтимоий, иқтисодий ва ҳатто маданий ҳаётининг марказида бўлган йирик Туркистон бозори эслатиб ўтилган. Яқинда ушбу машҳур Туркистон бозорини топдилар. Археологик материалнинг ўзига хослиги шундан иборатки, Қозоғистонда биринчи маротаба яхши сақланиб қолган макетга эга бўлган ўрта асрнинг сўнгги шарқ бозори кашф этилди», - деди Қозоғистон илмий-тадқиқот маданият институти бош директори, фалсафа доктори (Phd) Андрей Хазбулатов.

Унинг сўзларига кўра, бизнинг мамлакатимизда ушбу археологик топилманинг ўхшашлари йўқ. Шунинг учун уни батафсилроқ ўрганиш мақсадида олимлар Тошкент ва Бухородан ўхшаш шарқ бозорини қидирадилар.

«Бозорнинг яқин атрофида қуйиш, кулолчилик,темирчилик каби ҳунармадчилик устахоналари топилгани янада қизиқроқ. Эҳтимол уларда тайёрланган уй ёки уй-рўзғор буюмлари бу ерда, бозорда сотилган бўлиши мумкин. Умуман олганда, ёпилмаган бино Ўрта Осиё, Эрон ва Яқин Шарқда ўрта асрлар меъморчилик иншоотлари қурилишининг давомийлигини сақлаб қолган Туркистонда ҳам, Қозоғистон ҳудудида ҳам сўнгги ўрта асрлар давридаги ноёб ижтимоий бинос ҳисобланади», – деди олим.

Археологик майдон шарқий, марказий ва ғарбий қанотлардан иборат. Бугунги кунга қадар археологлар турли мақсадлар учун ўттиздан ортиқ хоналарни топдилар.

«Ичкаридан бир қанча хоналар катта тошлар ва пишган ғиштлардан ясалган айвон шийпонлари учун пойдеворли галарея билан туташган. Жануб томонда кенг бозор майдони бор эди. Бозорнинг шарқий қаноти еттита хонани ўз ичига олади, улар ҳажми ва ички хусусиятларига кўра савдо расталари, галерея ва тошли йўл сифатида ишлатилган. Бозорнинг марказий қисмида ўн бешдан зиёд дўконларнинг пойдевори бор», - деди Қозоғистон илмий-тадқиқот маданият институти илмий ходими, археологик экспедиция раҳбари Айсулу Ержигитова.

Шунингдек, археологлар 1,5 минг квадрат метрга яқин турли хил бозор инфратузилмасини топдилар. Иш ҳали тугалланмаган.

Савдо майдончасига кириш майдончаси периметри бўйлаб бозор майдонини айланиб ўтган галереялар бор эди. Бозорнинг баъзи бинолари таркибида сандалга ўхшаш ўчоқлар мавжуд, бошқалари – санитария-техник воситалардир (Тошнав). Ушбу элементларнинг барчаси тўртбурчаклар ва тўртбурчак пишган ғиштлардан қилинган.

Институт матбуот хизматининг таъкидлашича, дастлаб шарқона бозорнинг барча бинолари хом ғиштдан қурилган, аммо 19 асрда улар пишган ғиштлар ёрдамида тикланган.

«Кашф этилган экспонантлар – сопол буюмлар парчалари, уй-рўғор буюмлари ва ҳозирда камеравий ишлов берилаётган турли даврларнинг нумизматик топилмаларига қараганда, бозор XYIII-XXIX асрларда фаол фойдаланилган, аммо биринчи савдо дўконлари бу ерда анча олдин пайдо бўлган», - дея хабар қилди матбуот хизмати.

Таъкидлаш жоизки, «Култўбе шаҳри тарихий обидаларини тиклаш» илмий лойиҳаси доирасида кенг кўламли археологик экспедиция олиб борилмоқда. Унинг муҳим йўналишларидан бири қадимий Туркистон ҳудудини 30 гектардан зиёд майдон бўйича ўрганишдир. Қозоғистон илмий-тадқиқот маданият институти матбуот хизмати олимлар милоддан аввалги II аср-милодий XIX аср даврларини қамраб оладиган уй-жой, ижтимоий ва диний мақсадларда қурилган турли хил иншоотлани кашф этгани ва ўргангани ҳақида хабар беришди.


Сўнгги хабарлар