«Кўчманчилар ери» фильми режиссёри «Оскар» мукофотига сазовор бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Энг яхши режиссёр номинациясида «Оскар» мукофотини Америкалик режиссёр Хлоя Чжао «Кўчманчилар ери» фильми учун олди, деб хабар беради Kazinform ВВСга асосланиб.

«Энг яхши режиссёр» номинациясида – «Оскар»ни «Кўчманчилар ери» фильми учун асли хитойлик америкалик Хлоя Чжао олди. Фильм америка бўйлаб саёҳат қилиш пайтида фургонда яшашга қарор қилган бева аёл ҳақида туширилган.

Хлоя Чжао АҚШнинг энг яхши режиссёр номинациясида «Оскар» мукофотини қўлга киритган биринчи ирқий озчилик аёл ғолибига айланди ва энг яхши режиссёр сифатида иккинчи аёл «Оскар» ғолиби бўлди.

Бунгача, 2009 йилда «Бўроннинг Рабби» фильми учун ушбу мукофотни Кэтрин Бигелоу қўлга киритганди.




Сўнгги хабарлар