Италияда пиротехника фабрикасидаги портлаш уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Италиянинг Кьети провинциясида жойлашган пиротехника фабрикасидаги портлаш уч кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар беради Kazinform Ansa сайтга таяниб.

Бахтсиз ҳодиса Кабальбордино коммунасида жойлашган Esplodenti Sabino заводида содир бўлган. Завод 20 гектардан зиёд майдонни эгаллайди ва юзга яқин одам ишлайди. Портлаш натижасида Адриатик темир йўли Фоссачезия ва Васто порти ўртасида поездларни тўхтатди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Сўнгги хабарлар