Италияда кучли қурғоқчилик туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

None
None
BRÚSSEL. Kazinform – Душанба куни Италиянинг Ломбардия провинцияси губернатори Аттилио Фонтана мамлакатда давом этаётган қаттиқ қурғоқчилик бу минтақада ҳеч қачон бўлмаганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ANSAга таяниб.

Бу - Италияда сўнгги 70 йилдаги энг ёмон қурғоқчиликдир. Ёғингарчилик миқдори сўнгги уч ўн йилликдаги ўртача кўрсаткичга нисбатан икки баравар камайди. Мамлакатнинг марказий ва жанубий вилоятларида сув танқислиги тез-тез кузатилади.

«Ломбардия тарихида ҳеч қачон бундай инқироз бўлмаган», - деди губернатор А. Фонтана жума куни Ломбардиянинг қурғоқчилик бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилганидан кейин.

Ломбардия - Италия шимолидаги энг йирик провинциялардан биридир. Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан киритилган қарор барча фуқароларни «сувдан жуда тежамкор, барқарор ва самарали фойдаланишга, унинг истеъмолини талаб қилинадиган минимал даражада чеклашга» чақиради.

Шу муносабат билан Милан ҳукумати дам олиш кунлари фаввораларни ўчириб қўйганини маълум қилди. Фуқаролик мудофааси департаменти раҳбари Фабрицио Курчионинг айтишича, Италиянинг энг узун По дарёдаги сув ҳажми 80 фоизга қисқарган. Буни сўнгги пайтларда ёғингарчилик даражаси сўнгги йиллардаги ўртача даражага нисбатан 40-50 фоизга, қишда қор ёғиши эса 70 фоизга камайгани билан изоҳлади.

Сўнгги хабарлар