Истанбулдаги довул: Қурбонлар орасида қозоғистонликлар йўқ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Истанбулдаги довул қурбонлари орасида қозоғистонликлар йўқ. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Олинган маълумотларга кўра, бўрон пасаймоқда. Фуқароларимиз ҳақида ҳеч қандай маълумот келиб тушмади», — дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Туркия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 4 киши ҳалок бўлган, 19 киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганлар орасида бир нафар хорижлик ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Малтепе ва Пендик бандаргоҳларида кучли бўрон туфайли бир қанча қайиқлар шикастланган, дарахтлар қулаган, биноларнинг томлари учиб кетган, автомагистралларда юк машиналари ағдарилиб кетган. Бейликдузу туманида шамол тезлиги соатига 129 километрни ташкил этган.



Сўнгги хабарлар