Истанбулда Туркий кенгаш саммити бўлиб ўтади

None
None
ISTANBUL. Kazinform – 12 ноябр куни Истанбулда Туркий кенгашнинг VIII саммити бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Рақамли асрда яшил технологиялар ва ақлли шаҳарлар» мавзусидаги саммитда Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари, шунингдек, Венгрия Бош вазири ва Туркий кенгаш Бош котиби иштирок этиши кутилмоқда.

Давлат раҳбарлари ташкилотнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболларига оид қатор муҳим масалаларни муҳокама қиладилар. Бугун, ўз навбатида, иштирокчи давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши Саммит доирасида якуний кун тартиби ва имзоланадиган ҳужжатларни тайёрлайди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VIII саммитида иштирок этиш учун икки кунлик амалий ташриф билан Истанбулга келди.


Сўнгги хабарлар