Ипотека учун ариза беришда қозоғистонликлар энди турли муассасаларга югуришмайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Энди Қозоғистонда ипотека олиш учун ариза беришда аҳолига хизмат кўрсатиш марказига бориш шарт эмас. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Нима учун одамлар аҳолига хизмат кўрсатиш марказига борадилар? Ҳар бир хизматни ва жараённи қайта кўриб чиқдик, энди АХМда узун навбатлар бўлмайди»

, — деб ёзди вазир Facebook саҳифасида.

Унга кўра, эндиликда жисмоний шахслар ўртасидаги шартнома бўйича АХМга мурожаат қилишнинг ҳожати йўқ. Ҳужжатлар нотариусда тасдиқланиб, бар маълумотларни давлат маълумотларни базасига юбориш мумкин.

«Қурилиш компаниясидан уй олмоқчи бўлган ҳар бир киши авваллари АХМ, қурилиш компанияси ва нотариусга мурожаат қилиши керак эди. Рақамлаштириш туфайли биз шундай узоқ жараённи оптималлаштирдик. Ўтган йили пилот лойиҳа доирасида биз BI Group билан қулай механизмни ишга туширдик: шартнома қурилиш компаниясининг офисида имзоланади ва барча зарур маълумотлар дарҳол кўчмас мулк маълумотлар базаси ва ҳиссадор иштирок базасига юборилади, шунинг учун фуқаролар АХМ ва бошқа муассасаларга бориш шарт эмас. Бугун мен BI Group офисида рақамли ипотека жараёнига гувоҳ бўлдим. Компания вакиллари рақамлаштириш мижознинг вақтини қандай тежашини кўрсатди. Бу бутун қурилиш бозори учун яхши намунадир. Бугунги кунда мамлакатимиздаги ҳар қандай қурувчи бундай хизматни тақдим этиш ва уни маълумотлар базаси билан интеграциялаш орқали мижозларни АХМга боришдан қутқариши мумкин. Тежалган ресурсларимизни бошқа давлат хизматларини яхшилаш учун ишлатсак бўлади»

, - деди Бағдат Мусин.


Сўнгги хабарлар