Инфекционист ёзда тез-тез учрайдиган ичак касалликларининг олдини олиш йўлларини айтиб берди
20 Май 07:12

Инфекционист ёзда тез-тез учрайдиган ичак касалликларининг олдини олиш йўлларини айтиб берди

ALMATY. Kazinform - Инфекционист Тамара Отағанова ҳудудий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда хавфли инфекцияларнинг келиб чиқиш сабаблари ва олдини олиш масалаларини тушунтириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шифокорнинг фикрича, ичак инфекциялари йил давомида содир бўлади.

Бироқ, ёзда одамлар кўпроқ касал бўлишади. Бу айни пайтда иссиқ ҳаво билан боғлиқ.

Энг хавфли ичак инфекциялари - сальмонеллёз, дизентерия ва озиқ-овқатдан заҳарланиши. Агар ичак инфекцияси ўз вақтида даволанмаса, бу сувсизланишга олиб келиши мумкин. Ичак инфекциясининг дастлабки белгилари: бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, қориннинг вақти-вақти билан оғриғи, диарея, титроқ.

«Ичак инфекциялари асосан учта йўл орқали: сув ва нотўғри сақланган озиқ-овқат, турмушда ифлос қўл, ювилмаган сабзавот ва мевалар орқали юқади. Шунинг учун қўлингизни тез-тез совун билан ювиш, қайноқ сув ичиш ва фақат янги тайёрланган таомларни истеъмол қилиш керак», - дейди мутахассис.

Маърузачининг сўзларига кўра, ичак инфекциялари биринчи навбатда овқат ҳазм қилиш тизимига таъсир қилувчи юқумли касалликлар гуруҳидир.

«У асосан бактерия ва вируслар каби микроорганизмлардан келиб чиқади. Инфекция - бемор ёки и микроб ташувчи организмидан чиқадиган касаллик қўзғатувчилари табиийки, унинг атрофидаги ташқи муҳитга (тупроққа, тувакка ва бошқаларга) тушади ва овқат ёки ичимлик сув билан соғлом одам организмига ўтади. Уткир ичак касалликлари енгил-елпи кечиши ҳам мумкин. Айниқса ана шундай беморлар атрофдаги кишилар учун хавфлидир», - дейди Тамара Отағанова.

Муаллиф: Алма Муқанова


Янгиликлар

Архив