Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони 80 кишига етди

None
None
VASHINGTON. Kazinform – Индонезиялик қутқарувчилар жума куни камида 78 кишининг ҳаётига зомин бўлган Сулавеси оролида содир бўлган кучли зилзиладан кейин бинолар харобалари остида одамларни қидиришни давом эттирмоқдалар, деб хабар берди Kazinform «Голос Америки»га асосланиб.

800 дан ортиқ одам жароҳат олган. Минглаб одамлар уйсиз қолди.

Ғарбий Сулавеси провинциясининг Мамужу туманидан 36 км жанубда, 18 км чуқурликда 6,2 балли зилзила содир бўлди, дея хабар беради АҚШ Геологик хизмати.

Оғир техника билан жиҳозланган қутқарувчилар гуруҳи Мамужу шаҳри ва унга қўшни Маджене туманида кеча-кундуз тирик қолганларни қидирмоқда.

Жума кунидан бошлаб электр таъминоти ва телефон линиялари яхшиланди, бу қутқарув ишларига ёрдам беради.


Сўнгги хабарлар