Индонезияда зилзила туфайли 26 киши ҳалок бўлди, 600 дан ортиқ киши жароҳат олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сўнгги бир кун ичида Индонезияда содир бўлган бир неча зилзилада камида 26 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform France-Presse (AFP) агентлигига асосланиб.

«Сўнгги маълумотларга кўра, 26 киши ҳалок бўлди, уларнинг барчаси Мамужу шаҳри аҳолиси», - деди мамлакат Табиий офатларни бошқариш агентлиги расмий вакили. У қурбонлар сонининг кўпайиши мумкинлигини истисно қилмади.

Агар янги силкинишлар аввалгисига қараганда кучлироқ бўлса, цунами хавфи мавжуд.

10 дан ортиқ одам Мамужудаги касалхона вайроналари остида қолиб кетган.

Сўнгги хабарлар