Ҳиндистонда тўрт қаватли бино қулаб тушди ва бир неча киши вайрона остида қолди

None
None
DELHI. Kazinform - Деҳлида тўрт қаватли бино қулаб тушди. Одамлар вайрона остида қолиб кетишди, деб хабар беради Kazinform India TVга таяниб.

Маҳаллий полиция хабар беришича, воқеа содир бўлган пайтда бир неча киши, жумладан, икки бола бинодан чиқиб кета олмаган. Воқеа содир бўлган вақтда бинода қурилиш ишлари олиб борилган. Полиция, шунингдек, қурбонлардан бири вайроналар остидан олиб чиқилиб, касалхонага ётқизилганини айтди.

Деҳли Ўт ўчириш хизмати бошлиғи Aтул Гаргнинг айтишича, оғир техникани тор кўчаларда олиб ўтиш қийин, вайроналар қўлда тозаланмоқда.


Сўнгги хабарлар