Ҳиндистон Қозоғистон томонидан юборилган гуманитар ёрдамни юқори баҳолади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳиндистонда COVID-19 эпидемиясига қарши курашиш учун Қозоғистон томонидан юборилган гуманитар ёрдамни юқори баҳолади, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматига таяниб.

Шу муносабат билан бир қатор ҳиндистонлик компаниялар раҳбарияти Қозоғистоннинг Нью-Деҳлидаги Элчихонасига мактублар йўллаб, бутун дунё учун қийин бўлган пайтда ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлаш учун самимий миннатдорчилик билдирди.

«2021 йил 13 ва 14 май кунлари Қозоғистондан етказилган тиббий ёрдам, шубҳасиз, кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради. Ҳиндистонликлар ушбу эзгу ҳаракатни доимо ёдда тутадилар», деб ёзилган мактубда.

Аввал хабар қилинганидек, Нью-Деҳли аэропортига умумий оғирлиги қарийб 40 тонна бўлган гуматитар ёрдами билан иккита Қозоғистон самолёти етиб келди. Унинг таркибига соғлиқни сақлаш соҳасида Қозоғистон компанияларининг тиббий маскалари, респираторлари, ҳимоя костюмлари ва сунъий нафас олиш кўчма аппаратлари киради.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 4 майда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига телеграмма юборган, унда «Ҳиндистондаги санитария-эпидемиология ҳолатининг кескин ёмонлашуви муносабати билан ҳинд халқига чуқур бирдамликни билдирган» ва 7 май куни Қозоғистон Ҳукуматига Ҳиндистон томонига гуманитар ёрдам кўрсатишни топширган.


Сўнгги хабарлар