Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар қачон чиқарилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон қишлоқ хўжалигида импорт маҳсулотларини юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан алмаштириш вазифаси 2024 йилга қадар бажарилади. Бу ҳақда Сенат депутатлари билан учрашувда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Секторда Қозоғистон агросаноат комплексининг ривожланишига тўсқинлик қилиб турган бирқанча омиллар мавжуд. Қишлоқ хўжалигида меҳнат қилувчиларнинг 60 фоизи экин экиш билан шуғулланишади. Ушбу хўжаликлар йил давомида иш билан таъминлай олишмайди», - деди вазир.

«Ҳозирда вазирлик Агросаноат комплексини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган давлат дастурига ўзгаришлар киритмоқда. Бугунги кунда ижтимоий аҳамиятга эга товарлар рўйхатига 19 маҳсулот киритилган. Улар орасида 6 товарни импорт қилишга мажбурмиз», - деди идора раҳбари.

Ушбу 6та товар: 191,6 минг тонна ёки ички истеъмолнинг 49 фоизи ҳажмидаги қуш гўшти; 30 минг тонна ёки импорт улуши 39 фоизни ташкил қилувчи колбаса маҳсулотлари; 21,9 минг тонна (46,5 фоиз) пишлоқ ва творог; 101 минг тонна (31,5 фоиз) олма; 250 минг тонна (57,3 фоиз) қанд; 30,6 минг тонна (72 фоиз) балиқ маҳсулотларидир.

«Умуман, юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан алмаштириш вазифаси 2024 йилга қадар бажарилиши режалаштирилмоқда», - деди Сапархан Омаров.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар