Импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқармоқчи бўлганлар учун катта имконият бор – ҚР Бош вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқармоқчи бўлган тадбиркорлар учун катта имконият бор. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Чорвачилик маҳаллий қишлоқ хўжалигининг анъанавий ва етакчи тармоқларидан биридир. Чорвачилик ва чорвачиликни ривожлантириш давлат томонидан алоҳида қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, техника ва ускуналар сотиб олиш харажатларини қоплаш учун маблағ ажратилмоқда. Статистик маълумотларга кўра, чорвачилик ижобий суръатларда ривожланмоқда. Таъкидлаш жоизки, чорвачилик озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим элементи ҳисобланади»

, — деди Бош вазир.

Унга кўра, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган 19 та маҳсулотдан тўрттаси импорт қилинади. Булар парранда гўшти, колбаса, сут ва сут маҳсулотлари.

«Шу боис ушбу соҳада ишлаш истагида бўлган тадбиркорлар учун катта имконият мавжуд. Бу маҳсулотларни ишлаб чиқаришда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар улушини 100 фоизга етказиш олдимизда турган энг муҳим вазифадир. Хом-ашёни чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш ва ташқи бозорга чиқиш имкониятини ҳисобга олиш зарур»

, — деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар