Хизматда ҳалок бўлган ва ногирон бўлиб қолган ҳарбийларнинг фарзандлари исталган олий ўқув юртида бепул ўқийди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда қонунчиликка ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг вафот этган ходимларининг фарзандлари ва яқинлари учун бир қатор ижтимоий имтиёзлар жорий этилди. Бу ҳақда Парламент Мажилиси депутати, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари қўмитаси аъзоси Гулнар Бижанова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Мажилисда «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тақдим этилди.

«Давлат хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига алоҳида ғамхўрлик қилиши керак. Январнинг оғир кунларида мустақиллигимизни сақлаб қолдилар. Мардлик кўрсатиб, халқ хавфсизлиги учун ўз ҳаёти ва соғлиғини қурбон қилишга тайёр туришди. Мамлакатимиз улардан қарздор, деб ҳисоблаймиз. Бу ҳақда Президент бир неча бор таъкидлади», — деди Гулнар Бижанова.

У хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари, фарзандлари, яқин қариндошлари ҳам четда қолмаслигини таъкидлади.

Ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари ва яқинларига бериладиган қатор ижтимоий нафақаларга ўзгартиришлар киритилиши қўллаб-қувватланди.

«Хизмат вазифаларини бажараётиб ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига исталган олий ўқув юртида бепул таҳсил олиш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, ходимнинг ўз хизмат вазифаларини бажариши ва одил судловни амалга ошириш жараёнида мулкига етказилган зарарни қоплаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ўзгартиришлар қўллаб-қувватланди. Бу давлатнинг одамлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган фуқаролар олдидаги ижтимоий маъсулиятининг бир қисми, деб ҳисоблаймиз», — деди Гулнора Бизжонова.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар