Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида газ портлаши оқибатида 20 дан ортиқ киши жабрланди

None
None
BEIJING. Кazinform - Хитой шимолидаги Тяньцзинь шаҳрида газ портлаши оқибатида 23 киши жабрланди. Ҳодиса сешанба куни содир бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Хитой ОАВларининг чоршанба куни маҳаллий фавқулодда вазиятлар бюроси баёнотига таяниб хабар беришича , воқеа Тяньцзинь порт шаҳрининг Баоди тумани ҳудудида содир бўлган. Газ портлаши натижасида 23 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди.

Жабрланувчилардан 3 нафари оғир куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, 15 нафари енгил тан жароҳатлари олиб, шифокорлар назоратида. Қолган беш нафари шифохонадан чиқарилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса ноқонуний қурилиш натижасида юзага келган газ сизиб чиқиши туфайли содир бўлган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар