Хитойда кучли ёмғир туфайли 14 киши ҳалок бўлди ва 8 киши бедарак йўқолди

None
None
CHENDU. Синьхуа - Kazinform –Хитойнинг жануби-ғарбий Сичуань вилояти, Мяньнинг округида кучли ёғингарчилик туфайли 14 киши ҳалок бўлди ва 8 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда чоршанба куни маҳаллий маъмурлар маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.

Олдинги маълумотларга кўра, вафот бўлганларнинг сони 12 тага, бедарак йўқолганлар сони эса 10 тага етганди.

Мяньнин округи маъмурияти матбуот хизматига кўра, бедарак йўқолган икки кишининг жасади топилган.

Округда 26 июнь куни кучли ёмғир бошланди. Табиий офатдан етказилган зарар 738 миллион юань (104 миллион АҚШ долларга) баҳоланмоқда.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.


Сўнгги хабарлар