Хитойда электр узилиши сабабли шамга талаб кескин ошди

None
None
PEKIN. Kazinform – Хитойнинг шимоли-шарқий ҳудудларида электр энергияси узилиши сабабли шамга бўлган талаб кескин кузатилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Хитойнинг онлайн-платформаларида шам сотувчиларнинг кўпчилиги шамга буюртмалар ошгани ҳақида хабар беришмоқда. Баъзи сотувчиларда буюртмалар сони 10 баробар ошди.

Хитойнинг шарқидаги Чжэцзян провинциясининг Иу шаҳридаги шам заводи ўтган ҳафтада ўз маҳсулотларига 10 баробардан кўпроқ буюртма олди, буюртмалар асосан Хитойнинг учта шимоли-шарқий провинциясидан (Хэйлунцзян, Цзилинь и Ляонин провинциялари) келган. Бу завод вакилининг сўзларига кўра, шамларнинг барча захиралари сотиб олинган ва маҳсулотларга янги буюртмалар ҳажми ўсишда давом этмоқда. Бироқ, электр таъминоти чекланганлиги сабабли, компания вақти-вақти билан шам ишлаб чиқариш линияларини тўхтатиб туришга мажбур.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Хитойнинг 100 миллионга яқин аҳолиси яшайдиган шимоли-шарқий ҳудудларида электр энергияси узилиши кўмир танқислиги ва бу турдаги ёқилғининг нархининг кескин ошиши оқибатида электр энергияси ишлаб чиқаришнинг камайиши билан боғлиқ.


Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар