Хитойда бошланғич мактаблардан бирида қўриқчи 40 кишини пичоқлаб ташлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Хитойнинг Гуанси провинциясида бошланғич мактаб қўриқчиси қарийб 40 кишини пичоқлаб жароҳатлаган. Бу ҳақда Kazinform мухбири маҳаллий thepaper.cn нашрига асосланиб хабар беради.

Ҳодиса бугун эрталаб маҳаллий вақт билан соат 9 чамасида содир бўлган. 50 ёшли эркак бошланғич мактабда қўриқчи бўлиб ишлаган.

Ҳодиса билан таниш бўлган маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, ҳужум пайтида 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчилар жароҳатланган.

Улардан уч нафари, яъни бошланғич мактаб директори, яна бир қўриқчи ва бир ўқувчи жиддий жароҳатланган.

Мактабнинг кириш қисмида тўпланган одамлар, тез ёрдам машиналари ва болаларни касалхонага олиб кетаётганлари ҳақидаги видеолар Интернетда тарқалмоқда.

Маҳаллий журналистларга кўра, жароҳат олганларнинг аксарияти олти ёшгача бўлган болалардир.


Муаллиф: Мухтар Мурат

Сўнгги хабарлар