Хитойда бўрон 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 400 дан ортиқ одам жароҳат олди

None
None
PEKIN. Kazinform – Хитойнинг Ухан ва Сучжоу шаҳарларида содир бўлган кучли торнадо оқибатида 12 киши ҳалок бўлди ва 400 дан зиёд киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform Global Times газетасига асосланиб.

Хитой газетасининг ёзишича, Хитойнинг марказий қисмида жойлашган Хубей провинциясининг Ухан шаҳрида содир бўлган табиий офат натижасида саккиз киши ҳалок бўлган ва 280 киши жароҳат олган.

Кучли шамол ва бўронлар шанба куни эрталаб 480 та уйни вайрон қилди. 8 минг квадрат метр майдонда қурилиш майдонидаги вақтинчалик бинолар қулаб тушди.

Шу куни Ухан шаҳридаги Тяньхэ халқаро аэропортида 87 рейс кечиктирилди ва яна 123 рейс кейинга қолдирилди.

Хитой шарқидаги Цзянсу провинциясининг Сучжоу шаҳрида юз берган бўрон оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. 149 нафар аҳоли жароҳат олган.

Шамолнинг кучи секундига 23,9 метргача етган.
Сўнгги хабарлар