Хитойда автобус кўлга қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

None
None
PEKIN. Xinhua - Kazinform – Хитойнинг жануби-ғарбий Гуйчжоу вилоятидаги Аньшунь шаҳрида автобус кўлга қулаб тушди, 21 киши ҳалок бўлди. Яна 16 киши тан жароҳати олди, деб хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.

Ҳодиса сешанба куни тушдан кейин содир бўлган. Автобус тўсиққа уриниб Хуньшань кўлига қулади.

Аньшунь шаҳар фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги маълумотларига кўра, ҳалокатга учраган автобусдан 37 киши қутқарилган. Автобус ҳайдовчиси билан йигирма киши ҳалок бўлди. Яна бир йўловчи касалхонада вафот этди. 16 йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари олган.



Маҳаллий қутқарув хизматига кўра, автобус кўлдан тортиб олинган. 1100 дан ортиқ қутқарувчилар йўқолган йўловчиларни қидирмоқда.

Ҳодиса тафсилотлари текширилмоқда.

Сўнгги хабарлар