Хитойда ҳалокатли портлаш: 11 киши ҳалок бўлди ва 133 киши жароҳат олди

None
None
BEIJING. Kazinform - Якшанба куни эрталаб Хитойнинг Шиянь шаҳридаги (Марказий Хитой, Хубей вилояти) озиқ-овқат бозорида даҳшатли портлаш юз берди. Натижада камида 11 киши ҳалок бўлди ва 133 киши жароҳат олди, деб хабар берди Kazinform Хитой марказий телевидениесига таяниб.

Телеканал маълумотларига кўра, жароҳат олган 133 кишидан 37 нафарининг аҳволи оғир.

Дастлабки версияларга кўра, фавқулодда вазият газ оқиши туфайли юзага келиши мумкин. Фожиа Чжанван округида маҳаллий вақт билан соат 6:30да содир бўлган. Портлаш натижасида бозор биноси вайрон бўлди ва яқин атрофдаги уйларнинг деразалари синиб кетган.

Гувоҳларнинг айтишича, ўша пайтда бозор атрофдаги ошхоналарда нонушта қилаётган одамлар кўп бўлган.

Шаҳарда бир нечта қон қуйиш станциялари мавжуд. Шифокорлар ва ҳокимият аҳолини қон қуйиш станцияларига келишга ва қон топширишга чақирмоқда.

Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.


Сўнгги хабарлар