Хитойда 3,7 миллиондан ортиқ одам сув тошқинидан жабр кўрди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан автоном вилоятининг 3,7 миллиондан ортиқ аҳолиси кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинларидан жабр кўрди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Хитойдаги мухбири.

Кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида 3,4 мингдан ортиқ уй вайрон бўлди, 159,3 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрди. Табиий офатдан кўрилган тўғридан-тўғри иқтисодий зарар 12,48 миллиард юандан (1,86 миллиард доллар) ошди.

Маҳаллий об-ҳавони прогноз қилиш хизмати маълумотларига кўра, бу йилги сув тошқинлари даврида Гуанси-Чжуан автоном туманида олти баробар кўп ёмғир ёққан. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробар кўпдир.

Синоптиклар Гуанси-Чжуан автоном вилоятида кучли ёмғир ва тўфон бўлишини башорат қилмоқда. Хитой жанубидаги бошқа ҳудудларда ҳам кучли сув тошқинлари хавфи бор.

Вилоятдаги асосий сув йўлларидан бири Бэйцзян дарёсининг сатҳи 100 йилдан бери бунчалик кўтарилмаганди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар