Хитой ва Россия БМТнинг Шимолий Кореяга қарши санкция жорий қилишига йўл қўймади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Хитой ва Россия пайшанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгашида бир қатор ракета синовлари ўтказиши туфайли АҚШ ташаббуси билан Шимолий Кореяга нисбатан қаттиқроқ санкциялар жорий этилишига қарши овоз берди блоклади, дея хабар беради Kazinform The Hill нашрига таяниб.

Хитойнинг БМТдаги элчиси Чжан Цзюнь резолюция лойиҳаси АҚШ санкциялардан бошқа таклифларни қабул қилишдан бош тортгани учун қабул қилинмаганини маълум қилди.

Ўз навбатида, Россия ва Хитой Шимолий Кореяга очарчилик ва коронавирус тарқалиши билан боғлиқ гуманитар муаммолар туфайли санкцияларни юмшатишга қаратилган қарши резолюция таклиф қилди, бу эса Америка томони томонидан қўллаб-қувватланмади.

Қайд этилишича, агар АҚШнинг саъй-ҳаракатлари муваффақиятли бўлганида, БМТ 2017 йилдан бери биринчи марта Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кучайтирарди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Шимолий Кореяга қарши қўшимча санкциялар жорий этишга Россия ва Хитой қарши чиқиши мумкинлиги ҳақида кеча хабар бергандик.

Сўнгги хабарлар