Хитой шимолидаги электр станциясида содир бўлган ёнғин оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

None
None
BEIJINJ. Kazinform - Хитой шимоли-шарқидаги Шаньси провинциясидаги электр станциясида ёнғин содир бўлди, натижада саккиз киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳатланди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси (CCТV) маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

CCТV маълумотларига кўра, ёнғин 6 декабр куни маҳаллий вақт билан 01:36 да Шаньси провинцияси (Шимолий-шарқий Хитой) Шоуян уездидаги электр стацсияси яқинидаги турар-жой ҳудудида содир бўлган. Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 04:20да ўчирилган.

Натижада саккиз киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳат олди. Жароҳатланганлар шифохонага етказилган, уларнинг аҳволи барқарор.

Ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар