Хитой конида юз берган портлаш туфайли 24 кончи ер остида қолди

None
None
PEKIN. Kazinform – Хитойнинг Чунцин шаҳридаги Юнчуань тумани Дяошуйдаги кўмир конида газ портлаши 24 кончини ер остида қолдирди, деб хабар беради Kazinform the paperга асосланиб.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш кўмир конида бўғувчи газ миқдори кўпайгани сабабли содир бўлган. Қамалиб қолган кончиларни қутқариш операцияси ташкил этилди.

2013 йил март ойида уша шахтадаги фожиали ҳодисада бўлган, водород сулфидидан заҳарланиш сабабли уч киши вафот этган ва яна икки киши жароҳат олган.

Дяошуйдаги кўмир кони1975 йилда қурилган ва йиллик ишлаб чиқариш қуввати 120 минг тоннани ташкил этади. 1998 йилда кон хусусийлаштирилган.

Сўнгги хабарлар