Хитой компьютер ўйинларини жонли эфирдан рухсатсиз намойиш этишни тақиқлади

None
None
BEIJING. Кazinform - Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси радио ва телевидение бош бошқармаси қарор қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Хитой радио ва телевидениеси миллий бошқармаси сайтига таяниб.

Хитой регуляторига кўра, тақиқ ўсмирлар ўртасида компьютер ўйинлари ва қимор ўйинлари орқали жонли эфирда узатиладиган зўравонликка қарши курашишга қаратилган.

«Интернет ва аудиовизуал тармоқларда ваколатли органларнинг махсус рухсатисиз компьютер ўйинларини тарқатиш қатъиян ман этилади. Шу муносабат билан кино ва телесериаллар, эстрада шоулари, видеостримлар ва қисқа видеохизматлардан ноқонуний ўйин контентини кўрсатиш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, расмийлар стреймерларнинг хулқ-атвори учун мезонларни белгилашга ҳаракат қилаётгани айтилади.

«Ахлоқий меъёрларни бузадиганларга жонли эфирдан фойдаланиш ва уларни экранда кўрсатиш қатъиян ман этилади. Бундай одамларнинг экранда пайдо бўлиши назорат қилинади», — дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, фойдаланувчиларнинг ўйин контентига трафигини ошириш тақиқланди, интернет платформаларига вояга етмаганларни ҳимоя қилиш механизмини йўлга қўйиш топширилди.

Аввалроқ Хитой ҳукумати талабаларга иш кунларида (жума, шанба ва якшанба кунларидан ташқари) видео ўйинлар ўйнашни тақиқлаган эди.


Сўнгги хабарлар