Хитой аҳолисининг 76,8 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
Чоршанба ҳолатига кўра, тўлиқ эмланганлар сони 1,08 миллиардга етди, бу Хитой аҳолисининг 76,8 фоизини ташкил этади», — деди хитойлик эпидемиолог.
Шунингдек, у Хитойда CОVID-19 билан касалланиш даражаси ҳар 100 минг кишига 8,9, ўлим даражаси эса 100 минг кишига 0,4 ни ташкил этишини таъкидлади.
Ўтган кун давомида Хитойнинг материк қисмида (шундан 4 таси маҳаллий) CОVID-19 инфекциясининг 13 та янги тасдиқланган ҳолати қайд этилди, ўлим ҳолати рўй бермади. Шу билан бирга, Хитойнинг Ляонин (Дальяншаҳри) провинцияларида ва Шанхай шаҳрида 4 та маҳаллий коронавирус инфекцияси аниқланган.
Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Хитой материк қисмида CОVID-19 билан касалланган беморларнинг 94,42 фоизи даволанган. 2019 йил декабр ойидан буён коронавирус билан касалланганлар сони 98,5 минг нафарга етди, 4636 киши коронавирусдан вафот этди.
Муаллиф: Руслан Сулейменов