Хитой 2023 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилиш ҳуқуқидан бош тортди

None
None
BEIJING. Кazinform - Аввалроқ футбол бўйича 2023 йилги Осиё кубогини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган Хитой мамлакатдаги эпидемиологик вазият туфайли мусобақани ўтказишдан бош тортди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси (AFC) маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

AFC баёнотида айтилишича, Хитой футбол ассоциацияси 2023 йилги Осиё Кубогини ўтказа олмаслиги ҳақида расмий хабарнома олган.

«AFC Хитойнинг турнирни ўтказиш ҳуқуқидан воз кечишига сабаб бўлган CОVID-19 пандемияси туфайли истисно ҳолатларни эътиборга олади», — дейилади Осиё Футбол Конфедерацияси баёнотида.

2023 йил 16 июндан 16 июлга қадар Хитойнинг 10 шаҳрида 24 та терма жамоа иштирокидаги Осиё Кубоги-2023 бўлиб ўтиши керак эди.

«Осиё Кубоги-2023 билан боғлиқ кейинги қадамлар ҳақида батафсил маълумот кейинроқ эълон қилинади», - дейилади AFC пресс-релизида.

Аввал хабар қилинганидек, 2022 йил сентябр ойида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ХIХ Осиё ўйинлари кейинроқ муддатга кўчирилмоқда. 2021 йилда Чэнду шаҳрида (Сичуань провинцияси, Хитой) бўлиб ўтиши керак бўлган Бутунжаҳон ёзги Универсиадаси иккинчи марта, эндиликда 2023 йилга қолдирилган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар