Халқимиз бирдамлиги мустаҳкамдир – Елбасы Наврўз билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларни Наврўз байрами билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Елбасы расмий сайтига таяниб.

Азиз ватандошлар!

Барчангизни муборак айём - Наврўз билан табриклайман!

Биз ҳар доим ушбу ёрқин байрамни интизорлик билан кутамиз.

Бу ҳаёт жонланиб, дунё янгиланадиган давр.

Бу йил биз биринчи марта Наврўзни тантанали йиғилишлар ва маросимларсиз ўтказамиз.

Бунинг ўз сабаблари бор.

Биз бутун дунё бўйлаб тарқалган вирус хавфига дуч келмоқдамиз.

Аммо баҳор келиши ва байрам кайфиятини ҳеч нарса тўхтата олмайди.

Халқмиз бирдамлиги мустаҳкамдир ва юртимиз равнақи йўлида биргаликда ишлашга тайёрмиз.

Ишончим комилки, биз бирдамлик ва қатъият билан мамлакатимиз олдида турган барча муаммоларни енгиб ўтамиз.

Анъанавий миллий байрамимиз барчанинг орзу-умидларини рўёбга чиқариб, янги марраларни забт этиш учун куч ва жасорат олиб келсин.

Ушбу нурафшон байрамда ҳар бир оила қувонч ва бахтга тўлсин.

Барчангизга тинчлик, соғлиқ ва фаровонлик тилайман!

Наврўзи олам муборак бўлсин!

Сўнгги хабарлар