Халқаро Туркий Академия - 10 ёшда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Халқаро Туркий Академияга 10 йил тўлди. Туркий тилли давлатлар маънавий ва илмий интеграциясини ривожлантириш мақсадида халқаро ташкилот 2010 йил 25 май куни Қозоғистон пойтахтидаги Тинчлик ва келишув саройида иш бошлади.

Халқаро Туркий Академиянинг ташкил этилиши (TWESCO) бевосита Қозоғистон Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг ташаббуси ва 2009 йил 3 октябрда имзоланган Нахчиван декларацияси билан боғлиқдир. Озарбайжоннинг Нахчиван шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар раҳбарларининг IX саммитида Нурсултон Назарбоев туркий халқлар меъросини ўрганиш бўйича халқаро илмий марказ ташкил этишни таклиф қилди.

Ташкилотнинг мақсади - туркий дунё тарихи, тили, адабиёти ва маданиятини қадимги даврдан то ҳозирги кунгача тадқиқ қилиш, туркий давлатлар дунё цивилизациясида тутган ўрни ва алоҳида ҳиссасини очиб берадиган, умуман олганда туркий дунё бўйича тадқиқотларни мувофиқлаштирадиган ягона марказга айланишдир.

Академия 2012 йил 22-23 август кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Туркий Кенгашнинг ІІ Саммитида халқаро мақомга эга бўлди.

Муаллиф: Аян Бекенўғли
Сўнгги хабарлар