Халқаро олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчиларга пул мукофотлари берилади – ҚР Таълим ва фан вазирлиги
22 Май 10:05

Халқаро олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчиларга пул мукофотлари берилади – ҚР Таълим ва фан вазирлиги

NUR-SULTAN. Кazinform - Халқаро фан олимпиадасида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар 500-1500 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар. Бу ҳақда Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Яқинда Президент халқаро фан олимпиадаси ғолибларига бир йўла тўловни белгиловчи қонунни имзолади. Олтин медални қўлга киритган ўқувчига 1500 ойлик ҳисоб кўрсаткичи, кумуш медал учун 1000 ойлик ҳисоб кўрсаткичи, бронза медали учун 500 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида пул мукофоти берилади», — деди вазир.

Унга кўра, ўқувчиларни мусобақаларга тайёрлайдиган ўқитувчилар ҳам бир марталик мукофот олади.

Шунингдек, у халқаро танловлар ғолиб ва ​​совриндорларига Қозоғистон олий ўқув муассасаларига кириш учун грантлар автоматик равишда берилишини айтди.

«Таълим ва фан вазирлиги болалар учун шароит яратиш, мамлакатда олимпия ҳаракатини ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттиради», — деди Асхат Аймағамбетов.



Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик ўқувчилар Жаҳон гимназиядасида илк бор қатнашиб, 72 та медални қўлга киритишди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив