USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Халқаро энергетика агентлиги нефть нархини 2050 йилгача прогноз қилди

13 Октябрь 20:32
Баҳам кўринг:
Халқаро энергетика агентлиги нефть нархини 2050 йилгача прогноз қилди

NUR-SULTAN. TASS - Kazinform - Углерод нейтраллиги бўйича глобал сиёсат нефть нархининг 2030 йилга келиб 36 доллар ва 2050 йилга келиб 24 долларгача пасайишига олиб келади. Бу ҳақда World Energy Outlook 2021 Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) ҳисоботида айтилади, деб хабар беради Kazinform TASS га асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
2025 йилга бориб Қозоғистонда нефт қазиб олиш 15,3 млн тоннага этади Қозоғистонда 10 ойда 11,3 млн тонна нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилди Brent нефтининг нархи бир баррель учун 75,18 долларга етди

Бироқ, прогнознинг бошқа сценарийларига кўра, нефть нархининг динамикаси бошқача бўлади.

ХЭA ўз ҳисоботида глобал энергетикани ривожлантиришнинг учта асосий сценарийсига таянган, уларнинг ҳар бири иқлим ислоҳотлари миқёсида фарқ қилади. Нефть нархининг бир баррелига 24 долларга тушиши Net Zero Еmissions (NZE) сценарийсида юз бериши мумкин. ХЭA тушунтирадики, бундай стратегияни амалга ошириш учун дунёга янги нефть ва газ конлари керак бўлмайди.

Шу билан бирга, ҳисоботдаги бошқа иккита сценарий жорий нарх коридорининг 2050 йилгача сақланиб қолишини ёки ҳатто ўсишини тахмин қилмоқда. Шундай қилиб, эълон қилинган Announced Pledges Scenario (APS) ссенарийси бўйича, дунёдаги декарбонизациянинг барча мақсадларига эришилади, нефтьнинг ўртача нархи 2030 йилга келиб бир баррель учун 67 долларни, 2050 йилга келиб эса 64 долларни ташкил қилади. Stated Policies Scenario (STEPS) сценарийсига кўра, ҳукуматлар консерватив стратегияларга амал қилади ва 2050 йилга келиб барча иқлимий мақсадларга эришилмайди, нефть нархи бир баррель учун 60-90 доллар оралиғида ўзгариб туради.

Иқтисодиётни карбонатсизлаштиришнинг энг оғир сценарийларида Россия ва ОПЕК мамлакатларининг жаҳон нефть қазиб олишидаги улуши ҳозирги 40 фоизга нисбатан камида 60 фоизни ташкил қилади, дейилади ҳужжатда.



#Дунё  
Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив