Грецияда 12-15 ёшдаги болаларни коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилмоқда

None
None
AFINA. Kazinform - Грецияда касалликнинг янги ҳолатларини камайтириш мақсадида 12-15 ёшдаги ўспиринларни Pfizer / BioNTech ва Moderna вакциналари билан эмлаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Kazinform Reuters агентлигига таяниб.

Греция Эмлаш Қўмитаси раҳбари Мария Теодоридунинг сўзларига кўра, ўспиринлар орасида эмлаш ёшларнинг заиф қатламларини самарали ҳимоя қилишга, шунингдек сентябр ойининг бошига қадар мактабга эрта қайтишига ёрдам беради.

11 миллионга яқин аҳолиси бўлган Грецияда вакцинанинг биринчи компонентининг 10,2 миллиондан ортиқ дозаси қўлланилди. Аҳолининг тахминан 46,8 фоизи тўлиқ эмланган.

Греция ҳукумати мамлакатда кузга қадар эмлаш даражасини 70 фоизгача оширишни режалаштирмоқда.

Ўтган суткада мамлакатда коронавирус инфекциясининг 2070 та янги ҳолати ва 5 та ўлими қайд этилди. Грецияда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 477 975 кишини ташкил қилади. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда 12903 киши вафот этди.


Сўнгги хабарлар