Гинцбург Россияда CОVID-19 га қарши эмлаш тезлигини 4-5 баравар оширишга чақирди

None
None
МОSKVA. ТASS - Кazinform - Россияда эмлаш қамрови 4-5 баравар ошса, уч ой ичида ковидга қарши коллектив иммунитетнинг зарур даражасига эриша олади. Бу ҳақда TASSга Гамалея маркази директори Aлександр Гинцбург маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

«Кунига эмлашлар суръатини тўрт-беш баравар ошириш керак, кейин биз уч ой ичида керакли иммунизация чегарасига эришамиз ва кейинги тўлқин ҳақида бармоқларимизни букиб санашни тўхтатамиз», - деди у.

QR-код тизимининг жорий этилиши Янги йилга қадар касалланишни камайтиришга ёрдам берадими, деган саволга жавоб берар экан, мутахассис: «Aгар у де-факто, федерал даражада жорий этилса, албатта ёрдам беради»,- деб таъкидлади. «Aгар биз 31 декабрда жорий қилсак, табиийки, биз Янги йилга вақтида етиб бормаймиз», - дея қўшимча қилди агентлик суҳбатдоши.

12 ноябр куни Россия Федерацияси Ҳукумати Давлат Думасига жамоат жойларида ва айрим транспорт турларида QR-кодларидан фойдаланишга оид тузатишлар лойиҳасини тақдим этди. Тахминларга кўра, ушбу нормалар 2022 йил 1 июнгача амал қилади ва 1 февралгача QR-кодни олмаган фуқаролар COVID-19 учун ПЗР тестининг манфий натижаларини кўрсатишлари мумкин, 1 февралдан кейин эса бу имконият фақат тиббий эмлашдан воз кечган одамлар учун мавжуд бўлади.


Сўнгги хабарлар