Германия аҳолисини ўн кунлик озиқ-овқат захирасини йиғишга чақирди

None
None
BRUSSELS. Кazinform - Мавжуд инқироз шароитида немис хусусий уй хўжаликлари кутилмаган ҳолатлар юзага келганда зарурий товарларни захиралаши мантиқан тўғридир. Бу ҳақда Федерал ички ишлар вазири Нэнси Фейзер Германиянинг Handelsblatt газетасига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги инқироз бизга фуқаро муҳофазаси масаласида сезиларли яхшиланишлар кераклигини аниқ кўрсатмоқда. Агар электр қуввати узоқ вақт ўчиб қолса ёки кундалик ҳаёт бошқа йўл билан чекланган бўлса, уйда озиқ-овқат маҳсулотларини фавқулодда етказиб бериш оқилона бўларди», деди Н.Фейзер.

Германия Ички ишлар вазири маҳаллий аҳоли эътиборини фавқулодда вазиятларда ўн кунлик бир киши учун зарур бўлган озиқ-овқат пакетини тавсифловчи рўйхатга қаратди.

Германия резиденти учун ўн кунлик асосий озиқ-овқат таъминоти мисоли қуйидагича кўриниши мумкин:

- кунига 2 литр миқдорида ичимликлар, жами 20 литр;

- дон, дон маҳсулотлари, нон, картошка, макарон, гуруч: 3,5 кг;

- сабзавотлар, дуккакли ўсимликлар: 4 кг;

- мевалар, ёнғоқлар: 2,5 кг;

- сут, сут маҳсулотлари: 2,6 кг;

- балиқ, гўшт, тухум ёки бутун тухум кукуни: 1,5 кг;

- мойлар, ёғлар: 0,375 кг.

Немис аҳолиси, шунингдек, озиқ-овқат таъминотини режалаштиришда шахсий имтиёзларни, парҳез талабларини ва аллергияни ҳисобга олишлари керак. Алоҳида рўйхат дориларга тегишли бўлиб, улар орасида оғриқ қолдирувчи воситалар, шамоллаш, дезинфекция қилиш воситалари, диареяга қарши ва бошқа дорилар бўлиши керак.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков


Сўнгги хабарлар