Геосиёсий вазиятнинг Қозоғистон иқтисодиётига таъсири муҳокама қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукумат уйида жорий геосиёсий вазиятнинг Қозоғистондаги сармоявий муҳит, логистика ва банк фаолиятига таъсири муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб.

Бугун Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича кенгаш йиғилишини ўтказди. Учрашувда халқаро иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Америка Савдо палатаси ижрочи директори Дорис Брэдбери, Буюк Британиянинг Қозоғистондаги элчиси Кэти Лич, Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси Кестутис Янкаускас, ЕТТБнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳусайн Ожан, Уильям Томпсон, NCOC бошқарувчи директори Оливье Лазар, «АрселорМиттал Теміртау» бош директори Бижу Наир, Philip Morris International минтақавий директори Хуан Карлос Эскобар, шунингдек, ҚР марказий давлат органлари раҳбарлари иштирок этди.

Учрашув иштирокчилари ҳозирги геосиёсий вазиятнинг Қозоғистон сармоявий ҳамжамиятига, логистика ва банк фаолиятига таъсирини муҳокама қилдилар.

Қайд этилишича, бугунги кунда транспорт-логистика тизимлари халқаро иқтисодий муносабатларнинг энг заиф соҳаси ҳисобланади.

Йиғилишда Бош вазир ташқи иқтисодиётдаги зарбаларга қарамай, мумкин бўлган инқирозларни бартараф этиш учун Ҳукуматда барча зарур воситалар ва ресурслар мавжудлигини таъкидлади.

«Бугун билдирилган барча таклифлар ишлаб чиқилади ва Ҳукумат ишида ҳисобга олинади», – деди Алихан Смаилов.

Сўнгги хабарлар