Футзал бўйича Европа чемпионати: Қозоғистон ва Словения дуранг ўйнади
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси «В» гуруҳида баҳс олиб боради. Рақиблар - Италия, Словения ва Финляндия.
Ўйин қозоғистонлик футзалчилар муаваффақиятсиз бошлади. Биринчи бўлимда дарвозабон Игита қўпол хатога йўл қўйди. Натижада словениялик Денис Тотошкович 10-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. 11-дақиқада қозоғистонлик Альберт Акбалиқов дарвозабонга нисбатан қўполлик қилди ва «қизил» карточка олиб майдондан четлатилди.
Шундан сўнг қозоғистонлик футзалчилар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишди. Ўйиннинг 15-дақиқасида Дуглас Жуниор бурчак тўпидан гол урди.
Иккинчи бўлимнинг 22-дақиқасида Матеж Фидершек яна Словения термасини олдинга олиб чиқди. 24-дақиқада эса Биржан Оразов яна ҳисобни тенглаштиртирди. Кейин 30-дақиқада Жига Чех, 32-дақиқада Тео Турк Словениянинг устунлигини оширди. 35-дақиқада Жомарт Тоқаев ҳисобдаги фарқни қисқартирган бўлса, 38-дақиқада Дуглас Жуниор мўлжалда адашмади.
Шундай қилиб, биринчи ўйинда Қозоғистон 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади.
Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоа бош мураббийи Рикардо Кака коронавирусга чалиниб, бугунги ўйинда иштирок эта олмади. Унинг ёрдамчиси Сергей Коридзе эди.
Энди терма жамоа 24-январ куни Финляндия, 28-январда эса Италия билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси бунгача икки бор Европа чемпионати финал босқичида иштирок этган. 2016 йилда - 3-ўрин, 2018 йилда - 4-ўринни эгаллаган.
Муаллиф: Адилжан Умбет