Футзал бўйича Европа чемпионати: Қозоғистон Финляндияни 6:2 ҳисобида мағлуб этди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон терма жамоаси футзал бўйича 2022 йилги Европа чемпионатида гуруҳ босқичининг иккинчи ўйинини Финляндияга қарши ўтказди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Учрашув давомида икки жамоа ўзаро кураш олиб боришди. Биринчи дақиқадаёқ қозоғистонлик футзалчиларда ҳисобни очиш имконияти пайдо бўлди. Бироқ 12-дақиқада Финляндия терма жамоасидан Мийка Хосио рақиб дарвозасига гол урди. Қозоғистонлик Биржан Оразов эса 17-дақиқада гол билан жавоб қайтарди.

Иккинчи бўлимнинг 23-дақиқасида Яни Корпела Финляндияни яна бир бор олдинга олиб чиқди. Кейин қозоғистонлик дарвозабон Игитанинг узоқдан тепган тўпи голга айланди. 30 ва 32-дақиқаларда қозоғистонлик Арнольд Кнауб ва Биржан Оразов ҳисобни оширди. 34-дақиқада Арнольд Кнауб яна бир бор имкониятдан фойдаланди. Ўйиннинг 39-дақиқасида Азат Валиуллин якуний тўпни киритди.

Шу тариқа Қозоғистон ўз рақибини 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада Қозоғистон ва Словения 4:4, Италия ва Финляндия 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳнинг иккинчи турида Италия ва Словения 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Энди учинчи турда 28-январ куни Қозоғистон ва Италия, Финляндия ва Словения терма жамоалари тўқнаш келишади.

Фото: ru.uefa.cоm

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар